Афғонистонда террор ҳужуми, 5 киши ҳалок бўлди

0
374

Толибон Майванддаги ҳарбий базадаги тунелда портловчи қурилмани ишга тушурди, дея хабар бермоқда Анадолу.

Афғон полициясининг матбуот вакили Ашраф Ватандостнинг айтишича, Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида ҳарбий базанинг портлатилиши оқибатида беш нафар аскар нобуд бўлди.

Унинг сўзларига кўра, Толибон жангарилари Майванд вилоятининг ҳарбий базасида қазилган туннелда портловчи мосламани ишга туширишган.

Портлаш оқибатида олти аскар ҳам жароҳат олган.

Толибон, портлашда ўлганлар ва ярадорларнинг сони 35 га етганлигини билдирди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг