Иқбол Мирзо «Тил назорати» инспекциясини ташкил этишни таклиф қилди

0
729
Фото: http://uza.uz/

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида “Ҳаракатлар стратегияси ва миллий тил ривожи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Давра суҳбатида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ҳамда сенатор Иқболжон Мирзаалиев ва бошқалар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирда Иқбол Мирзо ўзбек тилига ҳурматсизлик, тил софлигини сақлаш ва назорат қилиш мақсадида тил назорати инспекциясини ташкил этишни таклиф қилди.

“Тошкент шаҳрини кезар экансиз, гўёки бошқа бир Европа шаҳрида юргандек хис қиласиз”, дейди сенатор.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кунга бу йил 30 йил тўлади. Шу муносабат билан жойларда турли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Муҳокамалар давом этмоқда.

 

Анора Содиқова, ЎзА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг