Археолог: «Миср археологиясини севмайдиган мамлакат йўқ»

0
861
Foto: Webject Exclusives

Дунёга машҳур Миср археологи Захи Ховас Миср археологиясининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. «Дунёда Миср археологиясини севмайдиган бирорта мамлакат йўқ»,  деди Ховас Arab Newsга.

Унинг айтишича, Миср ёдгорликларининг атиги 30 фоизигина кашф этилган, холос. Қолган 70 фоиз обидалар ўзига навбат келишини кутмоқда.  “Ҳозирда ҳамма нарсани кашф қилишни истамаймиз.  Биз  ишни аллақачон кашф этилган тарихий обидаларни сақлашдан бошламоқчимиз,  кейин очилмаган нарсалар ҳақида ўйлаб кўрамиз», деди Ховас.

Ховас бутун дунё бўйлаб Миср археологиясининг машҳурлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. «Мен ҳамма жойда археология ҳақида дарс бераман. Ҳар бир маърузамда 2-3 минг киши қатнашади. Мен одамларнинг Миср ҳақидаги салбий тасаввурларини ўзгартиришга ҳаракат қиламан».

Миср маданиятини тарғиб этишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида археолог олим яқинда Японияга ташриф буюрди. «Японияликлар археологияни яхши кўришади.  Мен ҳеч қачон Японияда шуҳрат қозонишни кутмаган эдим, лекин Миср археологиясига бўлган муҳаббатлари туфайли энди японлар мени танийдилар”,  деди Ховас.

Ховаснинг археология соҳасига кириб келиши тасодифан юз берган. «Болалигимдан адвокат бўлишни хоҳлардим, шунинг учун 16 ёшда юридик мактабга ўқишга кирдим, лекин бу мен қила оладиган иш эмаслигини англадим. Шунинг учун мен қонун соҳасини тарк этиб, адабиётни ўрганишга қарор қилдим. У ерда менга археология, деб номланган янги бўлим ҳақида гапириб беришди», деди Ховас.

Ўқишни тугатгандан сўнг,  Ховас ҳукумат муассасасида ишлай бошлади. Қазилма ишларининг бирида ишчилар тобут ичида яширилган ҳайкалга дуч келишди. Уни тозалаш Ховас зиммасига тушди. Ушбу жараён давомида унда археологияга бўлган иштиёқ уйғонди. Шундан сўнг археология соҳасида аспирантурада ўқиди.

“Мен битта нарсанинг ёрдами билан омадсизликдан муваффақиятга эришдим: Бу ИШТИЁҚ. Одамда бирор нарсага иштиёқ бўлса,  у  шу соҳада муваффақият қозонади”, дейди Мисрлик машҳур археолог.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг