АҚШда мусулима-конгрессменлар Қуръонда қасамёд қилади

0
877

Рашида Тлаиб қасамёд маросимида анъанавий Фаластин либосида қатнашади.

2018 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган оралиқ сайловларда ғолиб бўлган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенатининг янги аъзолари қасамёд келтирадилар.

АҚШ Конгресси аъзолари, жумладан, мусулмон жамоат вакиллари расмий маросимдан сўнг, 116-Конгрессда ўз вазифаларини расман бажаришга киришадилар.

Тантанали маросим Америка Қўшма Штатлари Вакиллар палатаси спикерини сайлашдан бошланади.

Вакиллар палатасининг 400 аъзоси орасида, Мичиган штатидан бўлган, асли келиб чиқиши фаластинлик муслима Рашида Тлаиб ва келиб чиқиши Сомалидан бўган мусулима аёл (Миннесота штати) Илҳан Умар бор.

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Умар ва Тлаиб Қўшма Штатларнинг асосчиларидан бири Томас Жефферсонга тегишли бўлган муқаддас Қуръон-и каримга Конгрессда қасамёд келтирадилар.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида, қасамёд қабул қилиш маросимида Тлаиб ўзининг анъанавий Фаластин кийимида қатнашишини ёзди.

Бундан олдин, Миннесота штатидан келган мусулмон Кит Эллисон Конгрессда муқаддас Қуръонда қасамёд келтирган  эди ҳамда бу, ўта ўнг қанот ва консерватив америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг