Путин: “Биз Саудия Арабистонини дўстимиз, деб биламиз”

0
532
Фото: News.ru

Аввалроқ хабар берганимиздек Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келди. 2007 йилдан бери биринчи марта қиролликка келган мартабали меҳмонни Саудия қироли Салмон ҳамда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал-Ямама саройида кутиб олишди.

Бу учрашув доирасида икки мамлакат ўртасида 20 га яқин шартномлар имзоланди. Россиянинг RDIF жамғармаси ва Саудия Арабистонининг SALIS компанияси Россия қишлоқ хўжалигидаги инвестиция лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Шунингдек, космонавтика,  маданият,  соғлиқни сақлаш ва илғор технологиялар соҳаларида ҳам кўп миллион долларлик инвестиция шартномалари имзоланди.

Россия раҳбари араб телевидениеларига берган интервьюсида Саудия Арабистони раҳбарияти билан жуда яхши муносабатда эканлиги ҳақида гапирди. “Биз Саудия Арабистонини дўстимиз, деб биламиз.  Мен қирол ва валиаҳд шаҳзода билан жуда яхши муносабатдаман”, деди Путин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг