Раҳмоннинг сўзларига кўра, у чет эллик инвесторларни шартларсиз Тожикистонга киришига йўл қўймайди

0
673

Тожикистон ҳукумати мамлакатнинг ер ости бойликларини «улкан минерал ва минерал бўлмаган бойликлар, шу жумладан, рангли ва қора металлар, қимматбаҳо ва декоратив тошлар, қурилиш материаллари ва бошқа конларнинг мавжудлиги» ҳисобга олган ҳолда бойликнинг асосий манбаларидан бири деб билади. Бу ҳақида 14 октябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон саноат ишчилари билан учрашувда маълум қилди.

Шу муносабат билан давлат раҳбари таъкидлаганидек, бундан буён ўзлаштиришга майдон олиш учун хорижий компаниялар муҳим шартни бажаришлари керак:

«Келгусида фойдали қазилма конлари чет эллик инвесторларга минерал ресурсларни якуний ишлаб чиқаришгача қайта ишлаш шартларига риоя қилмасдан тақдим этилмайди.»

Бундан ташқари, Раҳмоннинг сўзларига кўра, яқин икки-уч йил ичида мамлакатда ишлаб чиқарилган хом ашё – пахта толаси, пилла, тери ва рудаларни якуний қайта ишлашни таъминлаш керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг