Шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси Кейт душанба куни Покистон пойтахти Исломободга қироллик сафари билан ташриф буюришади.
Беш кунлик ташриф ҳарбийлар томонидан назорат қилинадиган махсус хавфсизлик чоралари остида ўтказилади.
Шаҳзода Уилям ва Кейт ташриф давомида президент ва бош вазир билан учрашади. Шунингдек, улар иқлим ўзгаришларини ўрганишга қаратилган дастурларга ташриф буюрадилар.