Украина президенти жаҳон рекордини ўрнатди

0
295
Фото: RT

Комедия роллари билан танилган Владимир Зеленскийнинг шу йилнинг баҳорида Украина президенти этиб сайланиши, жаҳон аҳлини ҳайратга солди. У ўз вазифасига киришгач мамлакатда янгича сиёсат олиб боришга ваъда берган эди.

Пайшанба куни Зеленский  ҳеч қайси сиёсатчи қилмаган ишни қилди – у 12 соатдан кўпроқ вақт давомида журналистлар билан матбуот анжумани ўтказди. Украина миллий архиви, президентнинг бу учрашувини, дунё тарихидаги энг узоқ давом  этган пресс-конференция, деб эълон қилди. Аввалги рекордни етти соатдан ортиқ давом этган матбуот анжумани билан Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко ўрнатганди.

Юзлаб маҳаллий ва халқаро журналистлар Зеленскийга стол атрофида ўтириб навбатма-навбат саволлар беришди. Президент Украина шарқидаги уруш,  Россия билан муносабатлар ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбати каби мавзулардаги саволларга жавоб берди.

Қизиқарлиси,  Зеленский оммавий ахборот воситаларига тадбирдан олдин овозини созлаш учун укол қилдирганини маълум қилди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг