Путин Сурия лагерларидаги жангарилар қочиб кетиши мумкинлигини айтди

0
116
Фото: РИА Новости

Ҳозирда Туркия давлати Сурияда ҳарбий операциялар олиб бормоқда. Россия Президенти Владимир Путин Суриянинг шимоли-шарқида ҳибсда ушлаб турилган «ИШИД» жангарилари турк ҳарбий амалиёти натижасида қочиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Interfaks» хабар бермоқда.

Жума куни Туркманистонга ташрифи чоғида: “Суриянинг шимолида «ИШИД» жангарилари тўпланган зоналар мавжуд.  Уларни ҳозиргача курд қуролли кучлари қўриқлаб туришган.  Энди турк армияси кириб келгач, курдлар бу лагерларни ташлаб кетишмоқда. Бу вазиятда жангарилар шунчаки қочиб кетишлари мумкин. Турк армияси бу ҳолатни тезда назоратга олишига ишончим комил эмас”, деб айтган Путин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг