Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: “Руслар камроқ ичишяпти ва узоқроқ умр кўришяпти”

0
97
Foto: ombudsman.uz

Ҳозирда Россия аҳолиси дунё бўйича энг кўп спиртли ичимлик истеъмол қиладиган халқ ҳисобланади. Аммо 2003 йилдан 2016 йилгача алкоголли ичимликлар истеъмоли 43 фоизга камайди, бу эса, умр кўриш давомийлигининг тез суръатлар билан кўтарилишида асосий омилдир,  дея хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилишича,  россияликлар йилига 11-12 литр тоза этанолни истеъмол қиладилар, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 90 йилларда эркакларнинг умр кўриш давомийлиги 57 ёшгача бўлган. Аммо бу ёш 2003 йилда сезиларли даражада кўтарила бошлаган.

Ҳозирда эркаклар учун 68 ёш ва аёллар учун 78 ёш ўртача умр кўриш ёши ҳисобланади. Деярли 30 йил давомида олиб борилган тадқиқотга қараганда, барча сабабларга кўра ўлим даражаси 2003 йилдан 2018 йилгача эркакларда 39 фоизга, аёллар учун эса, 36 фоизга камайди.

Тадқиқот мамалакатдаги аҳолининг алкогол истеъмоли ва умр кўриш давомийлиги ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатди ва ичкиликбозликнинг камайиши ҳукумат томонидан 2000 йилда қабул қилинган сиёсат натижасида юзага келганлиги маълум бўлди.

Аср бошидан бери ҳокимият тепасида бўлган Президент Владимир Путин аҳолининг демографик пасайиши билан курашмоқда.  Ўтган йили аҳоли сони 86000 кишига камайди, бу сўнгги ўн йил ичида қайд этилган биринчи йиллик қисқаришдир, деб хабар берди давлат статистика хизмати.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг