Турклар ва Курдлар уруши нафақат Сурияда Белгияда ҳам бўлиб ўтди

0
180

Белгиянинг жануби-шарқида турклар ва курдлар ўртасидаги оммавий тўқнашувлар натижасида бир киши жабрланди. Бу ҳақда 11 октябрь куни РТЛ телеканали хабар берди.

Лиеж шаҳридаги Санкт-Ламберт майдонида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Пешиндан кейин курдларнинг Суриянинг шимолидаги Турк ҳарбий операциясига қарши митинги бўлиб ўтди. Митинг шаҳар ҳокимияти билан келишилган ва полиция назорати остида ўтказилган, митингда 200 га яқин киши иштирок этган.

Бир пайт майдонда ўнлаб туркиялик муҳожирлар пайдо бўлиб, турк байроғи билан Анқара сиёсатини қўллаб-қувватладилар. Намойишчиларнинг икки гуруҳини ажратиш учун 70 га яқин полиция ходими жонли занжир ташкил қилишди, аммо полициянинг барча ҳаракатларига қарамай, майдонда тўқнашувлар оммавий муштлашувга айланди.

Ҳодиса натижасида бир киши тан жароҳати олди, жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Полиция митингнинг қолган қисмини махсус воситалар, жумладан, сув тўпи ёрдамида тарқатиб юборишга муваффақ бўлди. Ҳодиса иштирокчиларининг барчасини аниқлаш учун тергов бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда «Тинчлик манбаи» ҳарбий операцияси 9 октябрь куни Сурияда бошланган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия қўшинлари Туркияда террорчи, деб ҳисобланган курдлар радикал исломчилар билан биргаликда Туркия-Сурия чегарасида яратган “террор коридорини” йўқ қилиши кераклигини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг