Гомосексуализм, генетика ва сиёсат

0
522
Фото: www.sciencemag.org/MALTE MUELLER/

Бир ойча аввал якунланган, салкам ярим миллион одам (ноанъанавий жинсий муносабат вакиллари) устида ўтказилган илмий- тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Инглиз тилини яхши ўзлаштирмаганлар учун мақоладаги “политкорректлик” («қоғозга ўраш») ортида яширилган гапнинг пўскалласини айтишим мумкин – гомосексуалликни, умуман олганда, генетикага деярли алоқаси йўқлиги аниқланган.

Яъни, гомосексуаллик (ва бошқа ноанъанавий жинсий муносабат шакллари) – биологик эмас, балки психологик ва ИЖТИМОИЙ табиатга эгалиги яна бир бор тасдикланди.

Кўпчиликнинг хабари йўқ, лекин гомосексуализм 1973 йилгача АҚШ психиатрлари орасида, 1990 йилгача эса, бутун дунё психиатрлари орасида айнан психик хасталик сифатида тоифаланиб келинган. Унинг бу категориядан чиқарилишига илмий эмас, балки сиёсий омиллар сабаб бўлган.

Ўтган асрнинг 70-йилларида АҚШда авж олган антиҳарбий ҳаракатлар (Вьетнам уруши фонида), турли «бунтарлик» руҳидаги ижтимоий ҳаракатлар (хиппилар, қоралар/аёллар/ижтимоий ҳимояланмаганлар хуқуқлари ҳимоячилари ва ҳ.к.) фаолияти авжига чиққан, ёшлар орасида турли гиёҳванд моддалар (ЛСД, марихуана) истеъмоли оммавий тус олган.

Бундай шароитда жамиятда мавжуд ҳар қандай анъанавий қадриятлар ва қоидалар ўз кучини йўқота бошлаган. Бунинг устига, шу вақтнинг ўзида АҚШда мальтузианлик ҳаракати – аҳолининг кўпайиб кетиши борасидаги ваҳималар авж олиб, бу мавзуда ОАВларда ва илмий журналларда хақиқий талваса (истерика) кўтарилган.

Расмий давлат илмий муассасалари вакиллари томонидан абортларни, гомосексуал никоҳларни қонунийлаштириш, иккитадан кўпроқ фарзанд туғишга турли тўсиқлар ўрнатиш (хусусан, солиқлар орқали) таклифлари ўртага ташланган. Хусусан, «Америка Режали Ота-оналик Федерацияси» (PPFA) вице-президенти Фредерик Яффенинг халқаро «Аҳоли бўйича кенгаш» (𝗣𝗼𝗽𝘂𝗹𝗮𝘁𝗶𝗼𝗻 𝗰𝗼𝘂𝗻𝗰𝗶𝗹)га йўллаган меморандумида дунё аҳолиси сонини «назорат қилиш» борасида қуйидаги маслаҳатлар берилган (бошқалари қаторида):

– гомосексуаллик тарғиботини кучайтириш;

– сув ҳавзаларига жинсий серпуштликни сусайтирувчи моддалар қўшиш;

– «фарзанд солиғи» киритиш;

– 1 нафар ёки 2 нафардан ортиқ фарзандлар учун қўшимча солиқ киритиш;

– серфарзанд ота-оналар учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш;

– ёш болалар учун тўланадиган нафақаларни бекор қилиш;

– иқтисодни доимий депрессия (тақчиллик) холатида ушлаб туриш;

– кўп фарзандли оилалар учун бепул тиббиёт, таълим грантлари, уй-жой учун чегирмаларни бекор килиш;

– никоҳсиз ҳомилаларни мажбурий аборт қилдириш;

– 2 та фарзандли ота-оналарни мажбурий стерилизациялаш (бепушт қилиш);

– шахсий уй-жойга эгаликни қийинлаштириш;

– ўз хоҳиши билан стерилизация, абортлар учун мукофотлар жорий қилиш ва бундай хизматларни йўлга қўйиш. (дарҳақиқат, бугунги кунда, АҚШда ушбу «таклифларнинг» анча-мунчаси самарали татбиқ этиб келиняпти.)

1969 йилда АҚШ президенти Ричард Никсон Конгрессга қилган мурожаатида аҳоли сони ўсишини «инсоният олдидаги энг катта муаммо», деб атаган.

Айнан шу вақтларда АҚШда «Гейлар озодлиги фронти» (Gay Liberation Front) уюшмаси тузилиб, ушбу уюшма аъзолари томонидан кўчаларда агрессив чиқишлар амалга оширилган (Стоунволл исёнлари), гомосексуализмни руҳий касаллик категориясидан чиқариш талаблари олдинга сурилиб, бу борада «Америка Психиатрлари Ассоциацияси» (APA) аъзоларига кучли босим ўтказила бошланган: APA конференцияларини мунтазам равишда саботаж қилиш (конференция залига бостириб кириб, у ерда тўполон ва вандаллик уюштириш), психиатр олимларга телефон орқали таҳдидлар қилиш орқали.

Бундай хатти-ҳаракатларга полиция кўп ҳолларда кўз юмиб келган (бу ерда, ушбу ҳаракатлар ортида Рокфеллер, Форд, Мур ва бошқа йирик капиталистлар фондлари турганини айтиб ўтиш жоиз).

Агрессив гейлар босими остида АPA, гомосексуализни ўрганиш бўйича комиссияни ГЕЙЛАРДАН тузишга рози бўлган. Ушбу комиссия қуйидаги талабларни олдинга сурган:

– гомосексуализмни «касаллик» сифатида психиатрия соҳасидан буткул чиқариб ташлаш;
– гомосексуализм борасида аҳоли онггида ўрнашиб қолган салбий қарашларни йўқ қилишга киришиш (илм-фан номидан ва масс-медия орқали).

Натижада, ҳеч қандай илмий асоссиз, 1973 йилда Америка Психиатрлари Ассоциацияси томонидан, ОВОЗ БЕРИШ ОРҚАЛИ (тасаввур қилинг, илмий гипотезанинг илмий далиллар орқали эмас, овоз бериш орқали «исботланишини») гомосексуализмни руҳий касалликлар қаторидан чиқариб ташланган.

1990 йилда эса, улар кетидан Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ) ҳам худди шу ишни амалга оширган.

Ғарб давлатлари томонидан ҳозирга қадар гомосексуалликни «норма» сифатида ҳар бир тешикдан суқиштиришга ҳаракат қилиб келинмоқда.

Хусусан, Голливуд орқали – гей персонажсиз кино олишнинг ўзи қийин бўлиб қолган. Яқинда машҳур «Avengers» («қасоскорлар» сўзини ҳам булғашди лаънатилар, ёши катталар тушунишади) киноэпопеяси яратувчилари биринчи гей супер-каҳрамонни оламга намойиш этишни ваъда қилишган.

Лекин сиёсий пропаганда босими остидан холис илм-фан барибир у ер-бу ердан ниш отиб чиқаверади. Юқоридаги илмий иш ҳам шу йўналишдаги қадамлардан бири, деб умид қилиб қоламиз.

 

Муаллиф: Мирзиёд Мирусманов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг