«Илдизига қадар қуримаса ҳисобмас»: Афғон разведкаси Ал-Қоиданинг юқори мартабали раҳбари ўлдирилгани хақида маълум қилди

0
133
Фото: Укринформ

 Афғонистон разведка агентлиги Ҳелманд вилоятида Ал-Қоиданинг юқори даражали раҳбари ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳужумда АҚШ ва Афғонистон қўшинлари душманга қарши биргаликда ҳаракат қилишган.

“Эндиликда АҚШ ва Афғонистон томонидан олиб борилган қўшма операцияда «Ал-Қоида»нинг Ҳиндистондаги етакчиси Асим Умарнинг ўлдирилганлиги тасдиқланиши мумкин»,  – дея хабар берди агентлик. Маълумот ўрнида, 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларида «Ал-Қоида» Нью-Йорк шаҳридаги Жаҳон Савдо Маркази ва Вашингтоннинг Пентагонида қарийб 3000 кишини ўлдирганди. Шундан сўнг АҚШ Афғонистонга ҳужум қилишни бошлади. АҚШ бошчилигидаги коалиция Толибонни Афғонистонда террорчиларни қўллаб-қувватлагани учун ҳокимиятдан маҳрум қилди ва «Ал-Қоида» раҳбарларини,  шу жумладан, Усама бин Лодинни Покистонга қувиб юборди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг