2 аср довонидан ўтган одам…

0
351
Фото: Спутник Беларусь

Абу-Даби халқаро аэропорти иммиграция хизмати ходимлари Хиндистонлик Свами Сивананданинг паспортини кўриб ҳайратда қолишди. Паспортда у 1896 йил 8 августда Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатидаги Колката шаҳрида туғилгани ёзилган. Бу эса ҳозирда Сиванданинг ёши 124 тўртда эканлигини кўрсатади. Гиннес Рекордлари китобида ҳозирда тирик бўлган энг кекса одам 1903 йилда туғилгани қайд этилган.

Сивананданинг видео ва  суратлари тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Баъзи фойдаланувчилар унинг ёшига шубҳада эканликларини айтишди. Улардан бирининг айтишича,  Сивананданинг ташқи кўриниши 85 ёшдан 90 ёшгача бўлган одамни эслатади. Кейинчалик, Ҳиндистоннинг паспорт маъмурлари ибодатхонадаги рўйхатдан фойдаланиб Сивананданинг ёши ҳақиқатда 124 да эканлигини тасдиқлашди.

“Gulf News” нашрига берган интервьюсида Сивананда узоқ умр кўришига йога машқлари ва ҳаёти давомида турмуш қурмаганлиги сабаб бўлганини маълум қилди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг