Қирғизистон Туркияга норозилик нотасини юборди

0
239

Қирғизистонлик дипломатлар Туркия полицияси ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумон қилинаётган Қирғизистон фуқаросини қўйиб юборишни ва Туркия Ташқи ишлар вазирлигидан фуқарога паспортни қайтариб беришни сўраб нота юборишди. Бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон фуқароси икки ҳафтадан кўпроқ Истанбул аэропортида бўлган ва аэропорт ҳудудини тарк эта олмаяпти. Чунки унинг ҳужжатини сохта, деб гумон қилган Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари, унинг паспортини ҳибсга олиб қўйишган.

Қирғизистон консуллиги ходимлари Истанбул Адлия Уйининг прокурори ва туркиялик дипломатлар билан музокаралар олиб бориб, паспортни қайтариб беришни, терговни тўхтатишни ва ушбу қирғизистонлик фуқарони озод қилишни сўрадилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг