Деҳқонлар ваъдасини бажармаган ҳокимни жазоладилар

0
164

Мексика Лас-Маргаритас муниципалитети раҳбари Хорхе Эскандонни деҳқонлар пикап машинасига боғлаб, кўчаларда судраб юришди, деб хабар беради MVS Noticias радиостанцияси.

Хабар қилинишича, муниципалитет аҳолиси маъмурият раҳбарининг фаолиятидан жуда норози бўлган. Радиостанцияга кўра, Эскандон йўл қуришга вада берган, аммо у ваъдасини бажармаган. Хафа бўлган деҳқонлар полиция уларни тўхтатмагунча ҳокимни машинага арқон билан боғлаб, кўчаларда судраб юришди.

Таъкидланишича, шундан кейин полиция ходимлари билан тўқнашувлар бошланган. Тартибсизликлар пайтида 11 киши жароҳатланган, яна 30 га яқин аҳоли ҳибсга олинган. Эскандоннинг ўзи зарур тиббий ёрдамни олди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг