Курдларнинг ҳавотирига ўрин йўқ. АҚШ Суриядаги «курдлардан воз кечмади»

0
146

АҚШ президенти Дональд Трамп, АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимолидаги курдларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, деб хабар берди Reuters 8 октябрь куни.

«Эҳтимол, биз Сурияни тарк этиш арафасидамиз, лекин биз курдларни асло тарк этмаймиз», деди Трамп Тwitter’да.
Трамп, шунингдек, курдлар «ўзига хос одамлар» ва «ажойиб жангчилар» эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг