Ҳиндистон ва Хитой: улар нимани муҳокама қилишмоқчи?

0
189
Фото: ЭКД

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Хитой президенти Си Цзинпин жума куни Ҳиндистон жанубида норасмий саммит ўтказадилар. Учрашув доирасида давлат раҳбарлари савдо, чегарадаги низолар ва дипломатик алоқаларни муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Дунёдаги энг аҳолиси кўп бу икки мамлакат ўртасида ойлар давомида ўзаро келишмовчиликлар бўлиб келган. Ҳозирда бу давлатлар муносабатларидаги кескинликлар давом этмоқда.

Икки мамалакат ўртасида Ладах баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Шунингдек,  Ҳиндистон Покистоннинг Кашмирдаги автономиясини бекор қилгани учун Пекин уни танқид қилди.

Бу давлатлар 1962 йилда Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Аруначал Прадеш штатига эгалик қилиш учун жанг олиб борган. Хитой бу ердаги 90 минг кв метр ҳудудни ўзиники деб ҳисоблайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг