Мумбайда метро қурилиши учун кесилаётган дарахтлар сақлаб қолинадиган бўлди

0
71
Фото: Блеск и нищета Мумбая

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида янги метро лойиҳаси тақдим этилди. Унга кўра, метро сатанцияларини қуриш учун 2700 тага яқин дарахт кесиб ташланиши керак эди. Бу эса, шаҳар фаолларининг норозилигига сабаб бўлди.

Дарахталарнинг камайиши Мумбай ҳавосининг ифлосланиш даражасини оширади. Шу сабабдан шаҳар фаоллари ва экологлар бунга жиддий қаршилик кўрсатишди. Ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон полицияси дарахтларни кесишни тўхтатишга уринган ўнлаб фаолларни ҳибсга олганди.

Душанба куни Ҳиндистон Олий Суди дарахтларни асраб қолиш ҳақида қарор чиқарди. Бош судя ёрдамчилари Арун Мишра ва Ашок Бҳушан шаҳар ҳокимиятидан дарахтларни кесмаслик ва ҳудудни шундайлигича сақлаб қолишини сўради.

манба

Теглар: Ҳиндистон, Дарахтлар

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг