Саудия Арабистони туризм соҳасида ўз империясига асос солмоқчи: қиролликка сўнгги 10 кун ичида 24 минг сайёҳ ташриф буюрди

0
101
Фото: : Islam-today.ru

Саудия Арабистони Ташқи Ишлар Вазирлигининг баёнотига кўра,  аэропортларда тезкор сайёҳлик визалари бериш жорий қилинган дастлабки 10 кун ичида, Қиролликка 24000 чет эллик меҳмон ташриф буюрган.

Вазирлик янги тизимдан фойдаланаётган топ 10 мамлакатдан ташриф буюрувчилар сонини аниқлади – бу рўйхатда Хитой биринчи, Буюк Британия ва АҚШ иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Янги виза тизими, шунингдек, мусулмонларга Ҳаж мавсумидан бошқа пайтда Умра қилиш учун қиролликка киришни осонлаштиради. Ташриф буюрувчилар мамлакат ҳудудида 90 кунгача қолишлари мумкин.

Яқинда эълон қилинган ушбу виза тизими Қироллик ҳудудида бир миллион иш жойини яратиш ва 2030 йилга қадар 100 миллион сайёҳни мамлакатга жалб қилиш йўлидаги ҳаракатлардан бири ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг