“Тоттенхем” дарвозабони Ҳуго Лорис шу йилнинг охиригача сафдан чиқди

0
85
Фото: 101 Great Goals

Шанба куни “Брайтон” билан бўлиб ўтган учрашувда «Тоттенхем» дарвозабони Хуго Лорис тирсагидан жиддий жароҳат олган эди. Текширувлардан сўнг маълум бўлишича, энди франциялик голкипер йил давомида майдонга туша олмайди.

«Текширувлар шуни кўрсатдики, Лориснинг соғайишига жарроҳлик амалиёти талаб этилмаса ҳам,  клуб сардорининг пайлари шикастланган ва 2019 йил охиригача машғулотларга қайта олмайди”, дейилади клуб берган баёнотда.

Лорис Франция термасининг Евро-2020 саралашидаги Исландия,  Туркия,  Албания ва Молдовага қарши ўйинларини ҳам ўтказиб юборади. «У қанча вақт ўйнамаслигини аниқ айтиш қийин», деди Франция терма жамоаси устози Диде Дешам.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг