Малайзия ҳам муҳожирлар учун ўз эшикларини ёптими ёхуд Куала-Лумпурда 102 нафар чет эл фуқароси ҳибсга олинган

0
107
Фото: НТВ

Малайзия расмийлари пойтахт Куала-Лумпур атрофидаги бир нечта ҳудудда 102 нафар чет эллик муҳожирларни ҳибсга олди. Куала-Лумпур полициясининг бошлиғи Мазлан Лазимнинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар мамлакатда жиноятчиликка қарши курашнинг бир қисми эди.

«Ноқонуний муҳожирлар мамлакатда жиноий ҳаракатларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Куала-Лумпур полицияси ҳужжатсиз муҳожирларга қарши курашиш учун вақти-вақти билан шунга ўхшаш операцияларни ўтказиб туради»,  деди Лазим. Унинг қўшимча қилишича,  Малайзияга ноқонуний кирган ва яшаётган чет эл фуқаролари мамлакатнинг иммиграция қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Малайзия иммиграция қонунларига яхши амал қилинмаслиги ва малака талаб этилмайдиган ишчи ўрнининг кўплиги туфайли муҳожирлар оқиб келаётган масканга айланди. Лекин ноқонуний муҳожирларнинг маошлари кўп эмас ва улар кўпинча иш берувчилар томонидан чув туширилади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Малайзияда турли соҳаларда ноқонуний равишда ишлаётган 1 миллиондан ортиқ муҳожирлар мавжуд.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг