Coca-Cola энди чиқиндиларидан идишлар тайёрлайди

0
73

Американинг Coca-Cola ичимликлар ишлаб чиқарувчиси пляжлар ва қирғоқ сувларини ахлатдан тозалаш орқали олинган пластмассаларни қайта ишлаш технологиясини тақдим этди. Бу ҳақида компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.

Илгари қайта ишлатиш учун яроқсиз деб топилган янги паст сифатли пластмассаларни қайта ишлаш технологияси Coca-Cola томонидан Ioniqa Technologies, Indorama Ventures вa Mares Circulares ҳамкасблари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Қайта ишлашнинг илғор технологияларини намойиш қилиш учун компания Ўрта ер денгизи соҳилларида ва сувларида тўпланган пластмассадан (30% гача) шиша тўпламини ишлаб чиқарди.

«Чиқиндиларни қайта ишлашнинг илғор технологиялари нафақат биз, балки саноат ва умуман жамият учун жуда қизиқ. Бундай қайта ишлаш ёпиқ иқтисодиёт учун катта истиқболларни очади, шунинг учун биз ушбу технологияга сармоя киритмоқдамиз. У кўламини кенгайтира бошлаганда, биз барча пластмассалар қайта-қайта ишлатилиб, уларни кейинчалик ерга ташланмаганлигини кўрамиз», деди Бруно Ван Гомпел, Coca-Cola Ғарбий Европа техник таъминоти бўйича директори.

Аввал хабар берилганидек, сентябрь ойида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди барча мамлакатлар ҳукуматларини бир мартали ишлатиладиган пластмасса буюмлари ишлаб чиқаришни тақиқлашга чақирган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг