Трамп АҚШнинг «ақл бовар қилмайдиган янги қуроллари» ҳақида

0
240
Манба: Delfi

АҚШ ҳозирда «ақл бовар қилмайдиган янги қуроллар»ни ишлаб чиқмоқда, деди АҚШ президенти Доналmд Трамп 7 октябрm куни журналистлар билан суҳбат чоғида.

“Биз аллақачон ақл бовар қилмайдиган янги қуролларни ишлаб чиқмоқдамиз. Бизда шундай намуналар борки, буни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмайди… Биз баъзиларинигина кўрсатамиз, баъзиларини йўқ», деди Америка раҳбари.

Трамп, шунингдек, АҚШ ядро арсеналини янгилаш билан бир қаторда сув ости кемаларининг янги авлодини ишлаб чиқаётганини айтди.

Аввалроқ хабар берилганидек, 30 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ядро кучларини модернизация қилиш тугаллангани ҳақида хабар берди. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатларда ҳарбий техниканинг баъзи янги махфий моделлари қабул қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг