Осиё асрига хуш келибсиз!

0
180
Foto: Marketplace economy

Сўнгги 30 йил Осиё тараккиёти йиллари бўлди.  У бу йиллар давомида ўзини паст даромаддан ўртача даромадли қитъага айлантирди. Бу ерда дунё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилади, дунёнинг 30 та энг йирик шаҳридан 21 таси Осиёда жойлашган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Осиё аллақачон дунёдаги энг катта минтақавий иқтисодиётдир. Номинал кўринишда Осиёнинг глобал ЯИМдаги улуши 2017 йилда 34 фоизни ташкил этган ва 46 фоизга етиши кутилмоқда. Бу даврда Осиёнинг глобал истеъмол улуши 28 фоиздан 39 фоизга ошиши мумкин. Демакки, биз аллақачон Осиё асрига қадам қўйдик.

Глобал иқтисодиётда ҳам Осиё компаниялари биринчи ўринга чиқмоқда. Минтақада жойлашган кўпгина фирмалар аллақачон катталигига кўра халқаро миқёсда иштирок этмоқдалар – 2019 йилда Global Fortune 500 компаниясининг 217 таси Осиё компаниялари бўлган.

Бу ўринда Осиё инновацияларининг таъсирини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Бугунги кунда минтақа 2,2 миллиард Интернет фойдаланувчисига мавжуд. Шунингдек, Осиё минтақаси дунёдаги энг йирик технология истеъмолчиси ҳам ҳисобланади. Улардан 1,4 миллиарди Хитой ва Ҳиндистонда жойлашган. Осиё, шунингдек, технологиянинг етакчи ишлаб чиқарувчи минтақадир.

Осиёнинг юксалиши ва унинг келажакдаги потенциали ўнлаб йиллар давомида энг қизғин мавзу бўлиб келган. Аммо, бу баҳслар аллақачон эскирди: Осиёнинг келажаги аллақачон биз билан юзма-юз турибди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг