Назоратсиз стресс воситасида бошқарувчанликни ошириш (видео)

0
235
Фото: unsplash.com

Иван Павлов лабораториясида бир кучукча устидан қуйидаги тажриба ўтказилган:

Экранда доира шакли кўрастилганда, кучукча тугмачани босса босмаса ҳеч нарса бўлмайди, овал шакли кўрсатилиши билан ит оёғи билан тугмани босганда бир парча гўшт берилади. Шундай қилиб, кучукчада доира ва овал шаклини бир биридан ажратган ҳолда ҳаракат қилиш рефлекси ҳосил бўлди.

Кузатувчилар тажрибани мураккаблаштирадилар: икки ҳафта мобайнида овал шаклини аста секинлик билан доирага моилроқ қилиб томонларини ўзгартира бошладилар. Охир оқибатда, ит тугул инсон фарқламайдиган, овалга ўхшаш доира шаклини кўрсатадилар. Ит бечора на гўштни кутишни билади, на кутмасликни… У хуноб бўла бошлайди. Икки ҳафтанинг якунида бечорада тамоман «асаб бузилиш» ҳолати кузатилди, яъни:

– доимий безовталик ҳаракатлари;
– аввалги яхши ўзлаштирган доира ва овални ажрата олиш кўникмаси йўқ бўлди;
– бошқа тажрибаларда ҳосил бўлган бошқа шартли рефлекслар йўқ бўлди.

Касал ҳолатга тушган итга ҳеч ким жисмоний азият ўтказмаган, урмаган, ҳар куни меъёрида озуқа билан таъминланиб турилган. Мутахассисларнинг хулосаси бўйича, итнинг асаб тизимига олдиндан билиб бўлмаслик омили қаттиқ салбий таъсир ўтказган. Яъни, ит ўзининг ҳаракати ва ҳосил бўладиган натижа ўртасидаги боғлиқликни ҳеч ўрната олмаган эди.

Ушбу феномен «назоратдан чиққан стресс» ҳолати деб аталиб, инсон жамиятида учрайди ва у депрессиянинг асосий сабабларидан ҳисобланади.

Мисол учун, мактаб ўқитувчиси яхши ўқимайдиган ва ёқтирмаган ўқувчисини билмаслигини била туриб доскага чақириб савол беради ва шартта икки қўяди. Болада юқорида айтилган омил оқибатида «ўргатилган ночорлик» номли синдроми шакллана бошлайди.

Бу синдромда шахс ўзига ишонч йўқолади, ирода кучи ўлади ва шу сабабли уни бошқарилувчан индивидга айланади.

Жамиятни стресс ҳолатига солиб бошқарилувчанликни ошириш ҳаракатлари тарихдан маълум. Масалан тарихчи Светонийнинг хабарига кўра Рум императори Каллигула янги солиқ қоидаларини эълон қилишни узоқ пайсалга солган.

Бетўхтов талаб ва илтимосларга биноан император бу қонунни оммага тақдим этади: солиқ солиш қоидаларини баланд деворга майда ҳарфлар билан битиб қўяди.

Шундай қилиб Рум империясининг аҳолиси «назоратсиз стресс» ҳолатига тушиб қолади. Чунки румликлар солиқ тўламаслик учун жазоланишларини билар эдилар, лекин қандай ва қанча тўлашлик уларга ноаниқ қолган эди.

Тушунарсиз ва ўзгарувчан қоидалар, меъёрдан ташқарига чиққан назорат, эълон қилинган иддаолар билан охир натижа ўртасидаги тафовут биологик махлуқ, инсон ва жамиятни ана шундай стресс босимини келтиради. Бунда бир тарафдан уларнинг бошқарилувчанлиги ошса, бошқа тарафдан ноадекват хатти-ҳаракатларига мойиллиги ортади.

Олимлар бу мураккаб феноменни чуқурроқ ўрганишда ҳайвонлар устидан тажрибаларини ва инсонлар жамиятини кузатишни давом этмоқдалар.

 

Jamshid Muslimov томонидан эркин ва қисқартирилган шаклда таржима қилинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг