Чумоли, чигиртка ва сувараклар билан тамадди қилишга нима дейсиз?

0
132
Reuters

Коста-Риканинг қишлоқларидан бирида биолог Федерико Паниагуа ўз оиласи билан овқатланиш столига келиб, ҳашаротларни тановул қилди. Биологнинг айтишича,  бу ҳашаротларни ўз фермасида етиштирган, уларнинг таъми картошка чипсларига ўхшайди.

Коста-Рика Университети Ҳашаротлар музейи раҳбари Федерико Паниагуа уч йил олдин ўз таомномасига чигиртка,  чумоли, суварак, қўнғиз ва бошқа ҳашаротларни киритди. У бу ишни бошқаларга ҳам тарғиб қилади.

«Ҳашаротлар жуда мазали»,  дейди биолог олим Сарчидаги ўзининг фермасида берган интервьюсида. «Сиз сериал ёки футбол томоша қилаётиб тарелкадаги ҳашаротлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Уларни бирма-бир,  бир стакан содали сув билан енг, улар яхши ҳазм бўлади»,  деди Паниагуа.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти истеъмол қилиш  мумкин бўлган 1900 дан ортиқ ҳашаротлар турларини санаб чиққан. Айниқса,  Осиё ва Африкада ушбу майда жонзотлар витаминлар,  минераллар ва энергияга бой  лаззатли таомлар сирасига киради.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг