126 минг: АҚШда коронавирус бўйича янги рекорд қайд этилди

0
1555
Фото: AFP

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра,  Қўшма Штатларда шанба куни 126000 дан ортиқ янги коронавирус ҳолатлари аниқланди ва 1000 дан ортиқ одам CОVID-19 сабабли вафот этди.

Бу АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 100 мингдан ошган тўртинчи кун бўлди. Қўшма Штатларда ўткан ҳафта давомида деярли ҳар куни янги касалланиш бўйича рекордлар янгиланди. Бу мамлакатда вирусдан ўлганлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Ҳозирда АҚШда ҳар куни ўртача 930 киши вирус қурбонига айланмоқда.

Пандемия бошланганидан бери АҚШда 9.8 миллиондан ортиқ одам касалланди ва уларнинг 237 мингдан ортиғи вафот этди.

Ҳозирда жаҳон миқёсида CОVID-19 касаллигини юқтириб олганлар сони 50 миллиондан, қурбонлар сони эса 1.2 миллиондан ошган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг