Трамп муҳожирларга суғуртасиз визалар беришни тақиқлади

0
588

АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга имзо чекди, унга кўра муҳожирларни тиббий суғурта учун маблағи бўлмаган тақдирда мамлакатга кириш тақиқланади, дея хабар беради Associated Press.

Хабар қилинишича, иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар энди тиббий суғуртани тўлашлари мумкинлигини исботлашлари керак. Таъкидланишича, янги қоидалар чет элдан иммиграцион виза олиш учун мурожаат қилган ёки турмуш ўртоғи ёки ота-онаси АҚШ фуқаролари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Америка ҳудудида бўлган муҳожирларга ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди. Фармон 3 ноябрдан кучга киради.

Regnum хабар беришича, 4 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Польшани визасиз дастурга киритишни таклиф қилди. Польша билан визасиз режим жорий этилиши билан АҚШ фуқаролари бизнес олиб боришлари ва Польша ҳудудига визасиз киришлари мумкин.

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг