Тошкентда лифтлар муаммоси. Қанча лифт янгисига алмаштирилиши керак?

0
754

Тошкентдаги 1 мингдан ортиқ лифтни ёки уларнинг умумий сонининг 20 фоизини алмаштириш керак. Бу ҳақида шаҳар ҳокимининг уй-жой-коммунал масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов маълум қилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, шаҳарда жами 4900 та лифт ишлайди, аммо уларнинг 3500 таси 25 йилдан ортиқ вақт давомида ишлайди. Маъмурият 2019 йилда лифтларни алмаштириш учун 24 миллиард сўм (2,55 миллион доллар) ажратилганини ва йил охирига қадар яна 144 янги лифт ўрнатилишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилдан бошлаб Тошкентда лифтларни босқичма-босқич янгилаш дастури ишлаб турибди. 2016 йилда 189 та лифт алмаштирилди, 2017 йилда 118 та, 2018 йилда 132 та, 2020 йилда 200 та лифтни алмаштириш режалаштирилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг