Помпео Хитойни уйғур мусулмонларига қилган тажовузлари сабаб қаттиқ танқид қилди

0
944
Фото: RT

Ватиканда диний эркинлик тўғрисида ўтказилаётган конференцияда қилган нутқида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойни қаттиқ танқид қилди. Бунга сабаб Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига ўтказаётган тазйиқларидир.

“Бирон давлат мутлақ ҳукмронлик қилишни истаса, ўз фуқароларини Худога эмас, балки ҳукуматга сиғинишини талаб қилади.  Шунинг учун Хитой бир миллиондан ортиқ уйғур мусулмонини ҳибсхона лагерларига жойлаштирди ва шунинг учун христиан руҳонийларини қамоққа ташламоқда. Бугун биз инсон қадр-қиммати ва диний эркинликни ҳимоя қилиш учун яна бир жангга бел боғлашимиз керак. Ҳозирги хавф,  ҳатто Совуқ Уруш даврида бўлганларга қараганда анча юқори,  чунки айни пайтдаги таҳдидлар хилма-хил ва олдингидан кўпроқ», деди Помпео.

Хитой узоқ Шинжон вилоятида экстремизмга қарши курашиш ва одамларга янги кўникмалар ўргатиш учун «касб-ҳунарга ўқитиш марказлари» деб номланган мажмуалар қургани учун кенг танқидларга учраб келмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг