Туркманистонлик муҳожир аёл Истанбулдаги уйлардан бирининг деразасидан ўзини ташлаб юборди

0
216
Фото: www.hronikatm.com

Истанбулнинг Эсенюрт туманида туркманистонлик аёл баландликдан тушиб кетиб вафот этди, дея хабар беради «Хроника Туркменистана» бевосита  «Азатлык» радиоси ва Туркиянинг Hurriet нашрига таяниб.

Фожиа 18 сентябрь куни рўй берган ва аёлнинг йиқилиб тушиши кузатув камералари томонидан қайд этилган.

«Бир аёлнинг ётганини пайқаган ерлик аҳоли полицияни чақиришган. Воқеа жойига тиббиёт ходимлари ҳам етиб келишган. Жабрланганни оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Шифокорлар уринишларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган», деб ёзади Hurriyet.

Аёл мода уйларидаги квартиралардан бирида энага бўлиб ишлаган. Ҳозирда у ўз жонига қасд қилганми ёки кимдир уни итариб юборганини аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, марҳум йўқолган қимматбаҳо нарсалар устида энага бўлиб ишлаган уйнинг бекаси билан жанжаллашган.

Аввалроқ «Хроника Туркменистана» Туркияда вафот этган бошқа бир муҳожирнинг қариндошлари жасадни ўз ватанларига қайтариб бера олмасликлари ҳақида хабар берилган эди. Истанбулда жойлашган дипломатик ваколатхона ходимлари ўз фуқароларига бу борада ёрдам беришдан бош тортишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Туркия Адолат ва Тараққиёт партиясининг Истанбулдаги депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган ўзбекистонлик 23 ёшли Нодира Қодирова тўппонча билан жонига қасд қилганлиги хақида togri.uz хабар қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг