Гонг Конг кўчалари яна намойишчилар билан тўлди

0
1028
Foto: Vox

Гонг Конг кўчаларида яна норозилик намойишлари авж олди. Бу воқеа айнан 1 октябрда ўтказилишига сабаб шуки, Хитойда 1 октябрь миллий байрам сифатида нишонланади.

Гонг Конг бўйлаб кун ярмигача полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юзага келган. Полиция ходимлари бу ҳолатни бостириш учун кўзни ёшлантирувчи газлардан ва резина ўқлардан фойдаланишга мажбур бўлди. ”Ҳоспитал Аутҳоритй”нинг хабар беришича, 15 киши жароҳат олган.

Деярли тўрт ойдан бери давом этиб келаётган намойишлар сабаб Гонг Конг инқирозга дучор бўлди. Август ойида сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга камайган. Шунингдек, бу президент Си Цзиньпин учун ҳам ҳукумат тепасига келганидан бери энг катта муаммога айланди.

“Мен ёш эмамсман. Лекин, ҳозир норозилигимизни билдирмасак, кейин бизда ўз ҳуқуқимизни талаб қилиш имкони бўлмайди”, дейди намойишчилардан бири Ли.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг