Француз миллиардери Нотр Дамни тиклаш учун 109 миллион доллар берди

0
242
CEO.ru

Шу йилнинг 15 апрель куни Франциядаги тарихий ёдгорлик Нотр Дам черковида ёнғин юз бериб, унга катта талофат етганди. Француз миллиардери Франсуа Пинолт ва унинг ўғли Франсуа-Анри Пинолт Нотр Дам черковини қайта тиклаш учун 100 миллион евро (109 миллион доллар) ажратди.

Сўнгги бир неча ойда таъмирлаш ишларининг биринчи босқичини молиялаштириш учун кичик хайрия ёрдамига таяниб қолинганди. Ёнғиндан сўнг бу ёдгорликни асраб қолиш ишлари учун хайрия пуллари йиғиш бошланган.  15 апрелдан сентябрь ойи охирига қадар жамғарма 46000 киши,  60 корхона ва 29 ташкилотдан 36 миллион евро (39 миллион доллар) олган.

Франция президенти Эммануэль Макрон ушбу черковни қайта тиклаш ишларини беш йил ичида якунланишига умид қилаётганини айтди. Аммо баъзи экспертларнинг фикрига кўра, бу уддалаб бўлмас вазифа ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг