Шимолий Корея ва АҚШ  шанба куни ядро қуроллари бўйича музокара ўтказади

0
798
Фото: BBC

 

Шимолий Корея расмийлари шанба куни АҚШ билан музокаралар олиб боришларини маълум қилишди. Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Чо Сон Ҳу томонлар 4 октябрда ушрашув ўтказишга келишиб олишганини маълум қилди.

”Бу музокаралар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларининг яхшиланиш  жараёнини тезлаштиради. Шимолий корея бунга тайёр”, дейди у.

Шу йилнинг февраль ойида Трамп ва Ким Чен Ин ўртасида иккинчи учрашув бўлиб ўтган, лекин, унда бирор келшувга эришилмаганди. Томонлар ўртасидаги алоқалар Трамп ўзининг маслаҳатчиси Жон Болтонни ишдан бўшатганидан кейин бироз яхшиланди. Чунки, Болтон Шимолий Корея расмийлари томонидан уруш қўзғовчи амалдор сифатида кўрилган. У Ливияга қўлланган ядросизлантириш усулини  Шимолий Кореяга ҳам ишлатиш тарафдори эди.

Ўшанда вазият фожеа билан тугаган – 2011 йилда Ливия президенти Муаммар Қаддафи ўдирилди. Шимолий Корея Болтоннинг бўшатилгани учун Трампни “жасур” ва “доно” деб мақтаганди.

манба

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг