Путин Жак Ширакнинг дафн маросимида қатнашади

0
720

Россия президенти Владимир Путин Франциянинг собиқ президенти Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков 28 сентябрь куни.

Ширак 30 сентябрь куни Монтпарнассе қабристонида, катта қизи Лауренснинг қабри ёнига дафн этилади.

Дафн маросими тор оилавий доирада ўтказилиши тахмин қилинмоқда, собиқ президентнинг баъзи дўстлари, шу жумладан, Путин ҳам таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Жак Ширак 26 сентябрь куни 86 ёшида вафот этди. У 1995 йилдан 2007 йилгача Франция Республикаси раҳбари лавозимида ишлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг