Ўзбекистонда дарахтларни кесиш тақиқланиши кутилмоқда

0
955
фото: www.gazeta.ru

Ўзбекистонда  давлат ўрмон фонди ташқарисидаги дарахтларни кесишга мораторий жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Ўзбекистоннинг меъёрий ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилиш» порталида эълон қилинган «Давлат ўрмон фонди ташқарисидаги дарахтлар ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳасида айтилган.

Дарахтларни кесишга чеклов 2020 йил 1 февралгача жорий этилиши режалаштирилган. Истисно республика президенти ёки ҳукумати томонидан берилган рухсатномаларда мужассамлашади.

Аввалроқ РEГНУМ хабар берганидек, 23 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти Сенати раиси Танзила Норбоева дарахтларни кесиш масаласи республика парламентида кўриб чиқилишини маълум қилган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг