Ҳиндистон оппозицияси: «Моди АҚШнинг ички ишларига аралашмоқда»

0
868
Foto: Jagran Josh

Ҳиндистон миллий конгресси мухолифат партиясининг нуфузли етакчиси Ананд Шарма Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Америка Қўшма Штатларининг ички ишларига аралашишда айблади. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг «Аж со» нашри хабар бермоқда.

Твиттердаги аккаунтида Ананд Шарма Нарендра Моди «Ҳиндистон ташқи сиёсатининг бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик принципини бузганини» маълум қилган.

Мухолифат тарафининг фикрига кўра, Ҳиндистон анъанавий равишда АҚШнинг ички сиёсий ҳаётига, шу жумладан, мамлакатнинг иккита асосий сиёсий кучига – республикачилар ва демократик партияларга нисбатан бетараф позицияни эгаллаб келган. Нарендра Моди бўлса, ушбу тамойилга зид ҳаракат қилмоқда.

Ананд Шарма Нарендра Модини Америкага АҚШ президенти Дональд Трамп учун сайловолди кампанияси фаоли сифатида эмас, балки Ҳиндистон Бош вазири сифатида ташриф буюрганини унутмасликка чақирди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг