Қирғиз ва тожиклар футбол орқали ярашиб олишди

0
131

Тожикистон-Қирғизистон чегарасининг баҳсли қисмида жойлашган стадионда 23 сентябрь куни иккала томоннинг чегарадош минтақалари аҳолиси футбол ўйини ўтказдилар, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Майдонга Тожикистоннинг Сўғд вилояти Б. Ғафуров тумани ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак туманидаги Максат қишлоғидан келган ўйинчилар тушишди. Яраштириш учрашуви дуранг билан якунланди – 2: 2. Таъкидланишича, ўйин икки мамлакат чегараларининг баҳсли қисмида яшовчилар ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

Чегара ҳудудлари раҳбарлари футболчиларга қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

«Умид қиламизки, 16 сентябрь куни чегара қисмида содир бўлган воқеалар такрорланмайди ва келгусида ушбу спорт майдончасида яна кўплаб тадбирлар ўтказамиз. Бугунги кунда вазият барқарор. Чегара хизматчилари чегарани қўриқламоқда, милиция ходимлари жамоат тартибини таъминламоқда», деди Лайлак вилояти ҳокими Беймурат Бекмуратов.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни тожик-қирғиз чегарасининг баҳсли қисмида жойлашган ушбу футбол майдонида шу ҳудудда объект қурилиши бошланиши муносабати билан можаро юзага келди. Натижада Қирғизистон чегарачиларидан бири ва тожикистонлик уч ҳамкасби ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 13 Қирғизистон фуқароси ва беш Тожикистон фуқароси жабрланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг