117 ёшга кирган япониялик аёл, дунёдаги энг кекса одам сифатида рекорд ўрнатди

0
1734
Gerontology Wiki

Япониянинг жанубидаги Фукуокадаги қариялар уйида туғилган кунини нишонлаган Кане Танака қариялар уйидаги ходимлар ва дўстлар билан бирга 117 ёшини нишонлади ва дунёнинг энг кекса одами сифатида  рекордни янгилади.

Танаканинг рекорд ёши Япониянинг тез қариб бораётган аҳоли рамзи бўлиб, туғилиш даражаси пасайиши билан бирга ишчи кучи етишмаслиги ва келажакда иқтисодий ўсиш ҳақида хавотирларни кучайтиради.

Япония Соғликни сақлаш  вазирлиги маълумотларига кўра, Япониядаги туғилиш кўрсатгичи 1899 йилга нисбатан  5,9% га камайиб, жами 900 мингга яқинлашган.

Танака 1903 йилда  туғилиб, 1922 йилда Хиде Танака билан турмуш қурган. Бу жуфтнинг 5 фарзанди бор.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг