Яна дарсликлар масаласида

0
3135

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус касб- ҳунар билим юртларидаги дарслик юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

2019 йилдаги тест синовларининг саволлари учун асос бўладиган дарсликлар мавзуси ҳақида бир неча марта пост ёзгандик.

Минг афсуски, ҳали ҳануз ушбу масаладаги асосий тушунмовчилик сақланиб турибди:

Коллеж ва академик лицей битирувчилари ҳам 10-11-синф дарсликларини ўқишга мажбурми?
Ёхуд шунинг тескариси мактаб битирувчилари ҳам коллеж ва академик лицей дарсликларини ўқишга мажбурми?

Ҳар куни 10 дан ортиқ айни шу мавзуда саволлар келиб тушмоқда. Гарчи ДТМ сайтида “йўқ, ўқишга мажбур эмас, ҳамма ўзининг ўқув режасидаги дарсликни ўқийверсин” дейилган бўлсада, лекин бунинг механизми ҳали тушунтириб берилмади. (Батафсил: http://dtm.uz/page/abituriyentlar)

Коллеж ва мактаб дарсликларида тафовутлар мавжуд, яъни қайсидир маълумот бирида бор, иккинчсида йўқ. Шундай ҳолатда тест синовларининг саволлари мактаб ва коллеж битирувчиларига қандай тақсимланади? ДТМ ходимлари мана шу масалага узил-кесил ойдинлик киритишса, халққа батафсил тушунтириб беришса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Менимча, қуйидаги 2 та усулдан бири қўлланса керак:

1) Мактаб ва коллеж битирувчилари базага алоҳида киритилади ва гуруҳларга ҳам алоҳида тақсимланади. Бундай ҳолда саволлар базаси ҳам коллеж ва мактаб дарсликлари асосида алоҳида ажратилади. Шунда мактаб битирувчисига мактаб дарсликлари асосида саволлар китоби берилади, коллеж битирувчисига эса аксинча.

Лекин бу усул жуда даҳмаза иш. Қисқа қилиб айтганда “бардак” бўлиб кетиши мумкин. Меҳнати ҳам оғир.

2) Тест саволлари коллеж ва мактаб дарсликларидаги умумий маълумотлар асосида тузилади. Шунчаки мисол учун айтайлик, Амир Темурнинг Сейистон жангида оёғидан жароҳат олгани ҳақидаги факт коллеж дарслигида бор, лекин мактаб дарслигида йўқ. Демак, ушбу фактдан тест саволи тузилмайди. Бундай усул қўлланилса саволлар базаси барча учун умумий бўлади. Ажратишга эҳтиёж қолмайди.

Тўғри, бу усулнинг ҳам мушкуллиги йўқ эмас, лекин бу биринчисига қараганда анча енгилроқ усул.

Юқоридаги иккала усул ҳам шунчаки менинг вариантларим. Балки ДТМ бундан ҳам маъқулроқ механизмни қўлламоқчидир. Фақат ўша механизм ҳақида кенг жамоатчиликка тезроқ тушунтириш бериш керак. Юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг ўқитувчилари ҳеч нарсани тушунмасдан боши гангиб юрибди шу кунларда.

Олдиндан раҳмат.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг