Қозоғистондаги ўқув полигонидаги портлаш оқибатида ўн аскар жароҳат олди

0
356

Қозоғистоннинг махсус жиҳозланган ўқув полигонида ўқ-дорилар парчаси портлатилиши натижасида ўнта ҳарбий жабрланди. Бу ҳақида 21 сентабрь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, 21 сентабрь куни Арис шаҳридан 60 км узоқликда ўқув машқ полигонида вайрон қилиш ишлари олиб борилган. Иш жараёнида ўқ-дориларнинг бир қисми ўз-ўзидан портлаб кетган.

Портлашда, шартнома бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилардан ўнта миначилар яраланган.

Барча жабрланганлар Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг дала шифохонасига ётқизилган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда воқеанинг сабаблари ва ҳолатлари ўрганилмоқда, тергов ҳаракатлари бошланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг