Яманда 12 миллиондан ортиқ одамга озиқ-овқат етказиб берилди

0
841
Foto: Middle East Monitor

Август ойида Яманда рекорд даражадаги-12,4 миллион киши озиқ-овқат ёрдамини олдилар. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Озиқ-овқат дастури хабар бермоқда.

Шу билан бирга, БМТ уруш гирдобида қолган Яман аҳолиси учун кейинги олти ой давомида узлуксиз озиқ-овқат етказиб бериш учун яна 600 миллион доллар кераклигини айтди. Агар маблағ етишмаса,  озиқ-овқат таъминоти октябрь ойидан бошлаб камайиши мумкин.

«Августдаги статистика шуни кўрсатадики, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури бу ойда рекорд даражадаги-12,4 миллион одамни озиқ-овқат билан таъминлади. Бу – эришилган энг юқори кўрсаткич”, деди ташкилот вакили Херве Верхосел. Илгари бу дастур бўйича ойига 11 миллионга яқин Яманликка озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

БМТ дастури 20 июнь куни пойтахт Сана шаҳридаги ёрдамни тўхтатди,  чунки озиқ-овқат заиф ва ночор одамларга етиб бормаган. Фақат оч қолган болалар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли оналар учун маҳсулотлар етказиб бериб турилган. Ҳозирда бу шаҳарни бошқарувчи Ҳусийлар ҳукумати билан келишувга эришилгач, Яман пойтахтида 850000 кишига овқат тарқатиш қайта бошланди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг