Янги технологик дастур кўмагида орзулар ила яшаш

0
1111

Сиэтлда улғайган Энрике Риконинг онаси Microsoft ходимларининг уйларида фаррошлик қилар эди. Рико касаллиги сабаб мактабга бора олмаган кунлари, у технология ходимларининг ҳаётига ҳавас қиларди.

Энди, 26-ёшида, олий ўқув юрти ёки STEM мутаҳассиси дипломисиз, Рико Avvoда, ҳуқуқий юридик дўконда, дастурчи сифатида ишлайди.

У «Apprenti» деб номланган курсни тугатган. У ерда ноанъанавий техник ишга ёлланадиганлар учун таълим ва машғулотлар олиб борилади.

«Мен буни уддалай олмаслигимни ҳеч қачон ўйламаганман. Лекин мен чуқур изланишдан сўнг, қўлимдан келган ҳамма нарсага эришдим «, дейди Рико.

«Apprenti» дастури АҚШнинг Меҳнат Департаменти билан ҳамкорликда Вашингтон Технология Саноат Жамияти томонидан бошқарилади. Microsoft, Amazon.com ва JPMorgan Chase каби 50 га яқин йирик иш берувчи компаниялар билан бутун мамлакат бўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Дастурнинг биринчи йилида яъни 2017 йилда 76 нафар номзод 12 ҳафта давомида ихчамлашган ҳолда тахминан 400 дан 780 соатгача дарс соатларини ўз ичига олган машғулотларда қатнашишган.

Бир йиллик курсдан сўнг, дастур 2018 йилда 330 нафар битирувчини тўлиқ кундалик иш билан таъминлади. 2019 йилги курс 700 нафардан ортиқ дастурчиларни тайёрлашни режалаштирган.

Келгуси бир неча йил ичида талабалар сони 150 дан 1000та гача ўсиши кутилмоқда, – дейди Темми Тиман (Tammy Timan), Амазон электрон тижорат гигантининг бош менежери.

«Apprenti»нинг ижрочи директори Женнифер Карлсоннинг (Jennifer Сarlson) сўзларига кўра, ўтган йили юқори технологияли соҳада 2,8 млн. бўш иш ўринлари яратилган, уларнинг 50% и ўрта таълимга эга бўлмаган юқори малакали ходимлардир.

Бироқ иш билан бандлик ставкалари камайиб бормоқда, чунки корхоналар ўта малакали ишчиларни топа олмаяпди, деди у.
«Бу соҳа олдин техник билимга – анъанавий таълимдан прадигма (кўчиб) ўтишига муҳтож эди», – дея қўшиб қўйди Карлсон.

Аппренти, фахрийларга, аёлларга ва кам вакилликка эга бўлган озчилик одамларга эътибор қаратиб, 2019-йилгача 700 номзод топишга мўлжалланган дастурга 2000 га яқин номзодларни кўрсатмоқда.

Амазон бош директори Жефф Безос (Jeff Bezos )томонидан 2021 йилгача 25 минг нафар ветеран ва ҳарбий ҳодимларни ёллаш бўйича мажбуриятни олганидан сўнг, «Apprenti» билан ҳамкорлик бошланган. Амазон иш билан таъминлаш дастурида бўш иш ўринларига ишчи ёллаш учун аниқ иш жойларини топиш имкониятини кенгайтирди.

«Бугунги кунда коллежга ўқиётган биринчи курс талабаси аллақачон орқада қолиб кетиши ҳеч кимга сир эмас,» дейди Амазон вакили Сайман (Thieman). «Ўқиш амалиёти ўрганишни ихчамлашган ўқиш дастурни таклиф қилади ва кейинчалик иш бўйича кўникмаларни ўргатади.

Ветеранлар кўпинча ноёб маҳоратга эга бўлишса-да, одатда мунтазам резюме ёки иш тажрибасига эга бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда ветеранлар учун энг катта муаммо – бу ҳарбий хизматни якунланганларидан сўнги ишсизликдир, дейди ҳарбийларни ишга ёллаш бўйича вице-президент Крис Ньюсом (Chris Newsom).

«Бу эркак ва аёлларнинг аксарияти иш топишлари мумкин, аммо мансаб эмас,» – деди Ньюсом.

Янги коллеж битирувчилари одатда ишга тайёр бўлиш учун «Apprenti» каби дастурлардан ўтишлари керак, чунки ҳозирги вақтда дастурлаш тиллари ва платформалар жуда тез ўзгарябди.

Карлсоннинг таъкидлашича, университетлар ёки коллежлардаги алоҳида синфларни битирган малакали мутаҳасислар, масалан, махсус сертификатларга эга бўлган раҳбарлар, жуда кўп эмас.

Ҳатто кодлаш бўйича ўқув машғулотлари ҳам ўз ишларини қоилмақом қилиб бажаришмайди. Дастлаб, Рико ишини Apple Store дўкони сотувчиси сифатида, соатига 16.50$ миқдорида бўлганда, ўз ишини дастурлашни ўрганиш учун ташлади.

Шунингдек у, олий маълумот дипломисиз ва у энг катта технология компаниялари ишга қабул қилиш учун номзодларни саралаш учун фойдаланадиган автоматлаштирилган интерфейсларга қарши ҳеч қандай имкониятга эга эмас эди.

Ҳар хиллик

Avvo каби кичик компаниялар учун «Apprenti» жуда фойдали дастур.

Avvoдаги муҳандислик директори Хантер Девис (Hunter Davis), «Раҳбарлар иқтидорли муҳандисларни етиштирган ва ижтимоий ютуқларга эришган дастурнинг қийматини кўришди.

Компания таркибида ҳозирда 25-30 нафар ходимлар ишлайди, уларнинг тахминан 15 фоизи «Apprenti» орқали ишга келган.
«Улар қизиққон ва ўрганишга тайёр», деди Девис.

«Apprenti» битирувчилари учун иш сари қадам дастурни битиришлари биланоқ қўйилади. 

Рикода бўлганидек, кўпчилик, аввало, энг кам иш ҳақи билан ишлаган, ўртача даромад 28 минг долларни ташкил қилган. Курс давомида дастлабки иш ҳақи 45 минг долларни ташкил этарди.

Олти ойдан сўнг, номзодлар ўзларининг иш жойларида ўқиш билан бир пайтдаги иш ҳақи 51 минг доллардан ортади. Агар улар тўла вақтли ишга ёлланса битирувчиларга камида 75 000 АҚШ доллари берилади.

Курсни битирган кўпчилик дастурчилар учун бу ўзгарувчан маошдир.

«Менда квартира, ит ва мушук бор. Мен уйланмоқчиман, болаларим бўлишини ва уй сотиб олишни истайман. Мен ўзимга ўзим хўжайин бўлишни хоҳлайман. Ўз компаниямни ташкил қилишни истардим»,-дейди орзу қилишда давом этаётган Рико.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг