Малайзия ҳукумати фуқаролардан кўчага чиқмасликни сўрамоқда. Ҳаводаги тутун миқдори юқори

0
795
фото: Vokrugsveta.ua

Чоршанба куни Малайзиядаги тутун муаммоси янада ёмонлашди. Бу тутунни қўшни Индонезияда бўлаётган ўрмон ёнғинлари келтириб чиқармоқда. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши индекси 200 даражадан ошган кўрсаткичлар қайд этилди. Расмийларнинг Arab Newsга айтишича,  бу жуда зарарли.

Бир миллиондан ортиқ бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари уйларида қолишган. Чунки, етти штатда 1484 та мактаб вақтинча ёпилган. Шу жумладан, энг кўп зарарланган икки штат – Селангор  ва Саравакдаги мактаблар ҳам ишламаяпти. Саравакнинг баъзи ҳудудларида атроф муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфли, деб ҳисобланган ҳаво ифлосланиши индекси 300 даражадан юқори.

ASEAN ихтисослашган Метеорологик Марказининг маълум қилишича, Индонезиянинг Суматра ва Калимантан минтақаларида ўрмон ёнғинлари янада кучайган. Бу эса, Жануби-Шарқий Осиё минтақасида тутун миқдорининг кўтарилишига олиб келган. Одамларга уйдан ташқарига чиқмаслик ва мабодо кўчага чиқишса юз ниқобларидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг