Эфиопия Кениянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига номзодлигини қўллаб-қувватлайди

0
813
Фото: The Standart

Эфиопия Ташқи ишлар вазири Гефу Андаргачеу Кениялик ҳамкасби Моника Жума билан музокаралар ўтказди. Эфиопия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, иккала томон ҳам икки томонлама, минтақавий ва глобал муаммолар бўйича икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишган. Моника Жума Африка Иттифоқининг Доимий Вакиллар Қўмитасини Кенияни 2021–2022 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига номзод сифатида тасдиқлаши учун қутлади. Бу ҳақда Эфиопиянинг «Фана» янгиликлар манбаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кения 2020 йил июнь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўтирадиган жой учун Шарқий Африкадан ягона номзод бўлди.

Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун жавобгар бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгаши 15 аъзодан иборат. Унинг доимий аъзолари Хитой, Франция, Россия Федерацияси, Буюк Британия ва АҚШдир. 10 нафар муваққат аъзолар эса, Бош ассамблея томонидан икки йиллик муддатга сайланади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг