Саудия Арабистони дунё бўйлаб кўз ожизлигига қарши кураш бўйича 16 та битим имзолади

0
89
foto:Aljazeera.com

Саудия Арабистони халқаро соғлиқни сақлаш хайрия ташкилоти билан дунёдаги етти мамлакатда кўрликка қарши курашишга қаратилган битим имзолади, деб хабар бермоқда Саудия матбуот агентлиги.

Қирол Салмон гуманитар ёрдам маркази “Ал-Басар” халқаро жамғармаси билан Бангладеш,  Яман,  Камерун,  Нигерия,  Марокаш, Эритрея ва Покистонда тиббий дастурларни амалга ошириш бўйича 16 та шартнома имзолади.

“KSRelief” ташкилоти бошқарувчиси ўринбосари Ал-Гамдининг айтишича, кўрлик ва бу касалликларнинг олдини олиш дастурида шу йил охирига қадар 100 мингта тиббий кўрик, 10 мингта кўз операцияларини амалга ошириш ва 20000 та тиббий кўзойнакни тарқатиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони ўтган 20 йил ичида 81 мамлакатга инсонпарварлик ёрдами учун 87 миллиард АҚШ доллари сарфлади. “KSRelief” ҳисоботига кўра, 2014 йилдан бери 44 мамлакатга,  хусусан,  Яман,  Фаластин,  Сурия,  Сомали,  Покистон,  Индонезия ва Ироққа 3,5 миллиард долларлик 1011 дан ортиқ гуманитар ёрдам дастурлари амалга оширилди.

Шунингдек Саудия қашшоқ ва уруш бўлаётган мамлакатларга озиқ-овқат тарқатиш билан ҳам шуғулланади. Масалан, “KSRelief” Ямандаги Сокротра шаҳрида муҳтожликда кун кечираётган 116 та оилага ва Ал-Атифдаги 400 кишига  озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг