Неймарнинг Чемпионлар Лигасидаги дисквалификацияси 2 та ўйингача қисқарди

0
89
Манба: Marca

Неймарнинг расмийларни ҳақорат қилгани учун Чемпионлар Лигасидан четлатилиши икки ўйинга қисқартирилди. Аввалроқ у ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 3 та ўйиндан четлаштирилганди.

Неймар чоршанба куни “ПСЖ”нинг «Реал»га қарши ўйинида ва икки ҳафтадан сўнг «Галатасарой» билан бўладиган ўйинларда қатнаша олмайди. Бразилиялик форвард “ПСЖ” сафида 22 октябрда “Бругге” клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 мартида «Манчестер Юнайтед» жамоаси “ПСЖ”ни мусобақадан чиқариб юборган эди. Неймар бу ўйинда жароҳати сабаб қатнаша олмаган, аммо ўйиндан кейин интернетда VAR тизмидаги ҳакамларга қарши ҳақоратомуз изоҳлар қолдирганди. Ўшандан кейин UEFA бразилиялик ҳужумчини айбдор, деб топди ва 3 та ўйинга мусобақадан четлатди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг