Парацетамол хавфли эканлиги айтилмоқда

0
534
Фото: rusnext.ru

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари, ҳомиладорлик пайтида парацетамолни истеъмол қилиш, олти ойдан 11 ёшгача бўлган болаларда хатти-ҳаракатларнинг бузилишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда Lenta.ru. сайтига таяниб, forbes.kz хабар бермоқда.

Тадқиқотда 14 минг бола иштирок этди, уларнинг 43 фоизи ҳомиладорликнинг еттинчи ойида оғриқни енгиллаштириш учун парацетамолни қабул қилишганини тан олишди. Мутахассислар хотира, ақлий қобилият коеффициенти, мактабгача ривожланиш даражаси, темперамент ва хулқ-атворга оид тестларни ўтказдилар.

Маълум бўлишича, оналар томонидан оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш гиперактивлик юқори хавфи ва ёш болаларда диққатни жалб қилиш билан боғлиқ экан. Ўғил болалар препаратга қизларга қараганда кўпроқ мойил бўлиб чиқишди.

Ёши каттароқдагиларда салбий таъсирлар кузатилмаган. Таъкидланишича, натижага ташқи ижтимоий омиллар, шунингдек, аёлларнинг парацетамолни қабул қилиш сабаблари таъсир кўрсатмаган.

Олимларнинг фикрига кўра, натижалар ҳомиладорлик пайтида аёлларни дори-дармонларни қабул қилишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақидаги тавсияларни тасдиқлайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг