Нефт нархи 15% га кўтарилди

0
210
Фото: Hercule. Finance

Жаҳон бозорларида нефт нархи сўнгги тўрт ойлик ичида энг юқори кўрсатгични қайд этди, 15 сентябрь, якшанба куни савдонинг очилишида унинг нархи 15% дан ошди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар бермоқда.

Дунёдаги энг йирик нефт таъминотчиси бўлган Саудия Арабистонининг нефт заводларига ҳужум, аллақачон кутилганганидек жаҳон нефт нархларнинг ошишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, Брент маркали нефтнинг фючерслари 19 фоиздан ошди ва бир баррел учун максимал 71,95 долларни ташкил этди. АҚШ нефт фючерслари 63,34 долларга сотилди, бу аввалги кўрсаткичдан 15% кўп.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШнинг стратегик захираларидан нефтни бозорларга олиб чиқиш нияти ҳақида хабари ўсиш суръатини барқарорлаштирди ва кун охирига келиб нефт нархидаги кўтарилиш пасайиб, у 12% ни ташкил этди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг